Сув кодекси

25-modda. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (бундан буён матнда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси деб юритилади) сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланишда ҳамда уларни муҳофаза қилишда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши устидан санитария-эпидемиология назоратини амалга ошириш, шунингдек санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш; санитария-гигиена мониторингини юритиш; ичимлик ва хўжалик-маиший сув таъминоти манбаларини баҳолаш ва танлашда иштирок этиш; ер ости сувларининг ҳолатига таъсир кўрсатадиган ичимлик ва хўжалик-маиший сув таъминоти ҳамда оқова сувларини чиқариб юбориш объектларининг, корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг жойлаштирилиши, лойиҳалаштирилиши, қурилиши, реконструкция қилиниши ҳамда ишга туширилишини келишиш; ер усти ва ер ости сувларини инсон организмига зарарли таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик мақсадида давлат томонидан санитария-эпидемиологик жиҳатдан нормалаштириш; Республика сув кенгашининг фаолиятида иштирок этиш, ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланишда санитария нормалари, қоидалари ҳамда гигиена нормативларига риоя этилиши, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари масалалари юзасидан кенгашга таклифлар киритиш. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ваколатлари жумласига қонунчиликка мувофиқ бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.