Сув кодекси

23-modda. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: сув ресурсларини муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш; сув муҳитининг қулай экологик ҳолатини таъминлаш; сув муҳити объектларининг камайиб кетиши ва ифлосланишининг олдини олиш мақсадида антропоген омилнинг сув муҳитига таъсирини таҳлил қилиш, шунингдек санитария ва экология мақсадларида сув омборларидан сув чиқариб туришга риоя этилишини мониторинг қилиш; экологик экспертиза ўтказиш учун ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган ер усти сув объектларига ва ернинг рельфига ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган чегаравий ташламаларининг экологик нормативлари лойиҳаларини тасдиқлаш, ер усти табиий сув оқимларидан сув олиш учун сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш; сув муҳитини ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини ундириш ва улардан белгиланган тартибда фойдаланиш; тегишли лойиҳаларни белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказиш; ер усти сувларининг ифлосланиши манбалари (эмиссиялар) мониторингини юритиш; вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдор органлар билан биргаликда атроф-муҳитнинг ифлосланиши даражаси ҳамда унга бошқа зарарли таъсирлар, шунингдек табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларнинг республика ягона экологик ахборот базасини шакллантириш ва юритиш; юридик ва жисмоний шахслардан сув ресурсларини ёки сув объектларини муҳофаза қилишга, улардан фойдаланишга ҳамда уларни мониторинг қилишга тааллуқли бўлган зарур ахборотни бепул олиш; Республика сув кенгашининг фаолиятида иштирок этиш, табиий ер усти сув ресурсларидан фойдаланилиши ҳолати, уларнинг ифлосланиши даражаси ва манбалари, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари юзасидан кенгашга таклифлар киритиш. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ваколатлари жумласига қонунчиликка мувофиқ бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.