Давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган сув хўжалиги объектлари давлат сув хўжалиги объектларидир.
Давлат сув хўжалиги объектлари фойдаланувчи ташкилотлар томонидан бошқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан давлат сув хўжалиги объектлари:
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга асосан хусусий сектор бошқарувига берилиши;
ким ошди савдосини ўтказиш орқали вертикал суғориш қудуқлари ва айрим кичик насос станциялари (сув чиқариш қуввати секундига 1 куб метргача) хусусий секторга реализация қилиниши мумкин.
Фақат битта сувдан фойдаланувчига (қишлоқ хўжалиги ер участкаси ижарачисига) хизмат кўрсатадиган сув хўжалиги объектлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёки вилоят ҳокимлигининг тегишли қарори билан мазкур сувдан фойдаланувчига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида танҳо фойдаланишга тўловсиз берилади.
Икки ва ундан ортиқ сувдан фойдаланувчиларга (қишлоқ хўжалиги ер участкалари ижарачиларига) хизмат кўрсатадиган сув хўжалиги объектлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан сув етказиб берувчи ташкилотларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида танҳо фойдаланишга тўловсиз берилади.
Фойдаланишга берилган сув хўжалиги объектларини сақлаш тегишлигига кўра сувдан фойдаланувчиларнинг ва сув етказиб берувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Сувдан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қурилган сув хўжалиги объектлари хусусий мулк ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn17-modda. Сув хўжалиги объектларини бошқариш
Oddiy tilda
СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИ БОШҚАРИШ
Нимани англадади
Сув хўжалиги объектлари — суваларни сақлаш, ташиш ва тақсимлаш учун ишлатиладиган қудуқлар, насос станциялари ва бошқа қуриш. Бу объектларни давлат ва хусусий ташкилотлар бошқара олади. Кимга берилганига қараб, уларни бошқариш ҳуқуқи ўзгаради.
Кимга тегишли
Бу қоида давлат сув хўжалиги объектларини бошқарадиган ташкилотлар, сув фойдаланувчилар ва сув етказиб берувчи компанияларга тегишли.
Аmalда
Қишлоқ хўжалиги ер участкасининг ижарачиси ўз маблағлари билан қудиқ қуради — бу қудиқ унинг хусусий мулки бўлади. Лекин давлат қуриган насос станциясини бир нечта фермер фойдаланса, уни давлат сув хўжалиги ташкилоти бошқаради.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.