Сув кодекси

147-modda. Сувнинг зарарли таъсир кўрсатиши натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга доир чора-тадбирлар

Ҳудудларда тошқинлар ва сел бўлганда авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш ишларини бажариш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташкил этилади. Сувнинг зарарли таъсир кўрсатиши натижасида юз берадиган табиий офатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишларига тезкор раҳбарлик қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан зарур ҳолларда маъмурий-ҳудудий бирликларда вилоят ва туман штаблари ташкил этилади ҳамда тошқинларга ва селларга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилиб, уларнинг таркибига тегишли ташкилотлар ва муассасаларнинг вакиллари киради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.