Сув кодекси

144-modda. Сув объектларидан ўтадиган кўприкларни, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларини келишиш

Сув объектларидан ўтадиган кўприкларни, ўтиш йўлларини ва бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳалари сув хўжалиги, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органлари, фавқулодда вазиятлар органлари билан ҳамда зарур бўлган ҳолларда, энергетика органлари, архитектура ва қурилиш органлари, транспорт органлари (дарё транспортига оид қисмида) билан келишиб олиниши лозим, шунингдек тошқин сувларини ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг ифлосланиши, булғаниши ва камайиб кетиши бартараф этилишини, уларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши керак. Сувнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи сув объектларидан ўтадиган кўприкларни, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари сув хўжалиги органлари билан, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатли органлар билан келишиб олиниши лозим ҳамда тошқин сувларни ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг булғаниши ва ифлосланиши бартараф этилишини таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.