Сувнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарни, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ва ишга туширишда, янги технологик жараёнларни жорий этишда аҳолининг соғлиғини сақлаш ҳамда ичимлик ва хўжалик-маиший эҳтиёжларини биринчи навбатда қаноатлантириш талабларига риоя этган ҳолда сувдан ва сув объектларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек коллектор-дренаж сувларини ва оқова сувларни чиқариб юборишнинг қулай режими таъминланиши керак. Бунда сув объектларидан олинадиган ва уларга қайтариладиган сувни ҳисобга олишни, сувларни ифлосланиш, булғаниш ва камайиб кетишдан сақлашни, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни, ерларнинг сув босишини имкон қадар камайтиришни, ерларни шўрланишдан, зах босишдан ёки қақраб қолишдан муҳофаза қилишни, шунингдек қулай табиий шароитлар ва ландшафтларни сақлаб қолишни таъминловчи тадбирлар назарда тутилади.
Сувнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарни, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари сув объектларидан дам олиш ва спорт учун фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда тузилиши керак.
lex.uz’dagi asl matn139-modda. Сувнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарни, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ва ишга тушириш шартлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.