Сувларнинг ҳолатига таъсир кўрсатилишининг олдини олиш мақсадида суви ичимлик, хўжалик-маиший ва даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун фойдаланиладиган каналлар бўйлаб сувни муҳофаза қилиш зоналари белгиланади, улардан соҳил бўйи минтақаси ажратилади.
Суви ичимлик, хўжалик-маиший ва даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун фойдаланиладиган каналларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглиги геоморфологик, гидрогеологик шароитлар, уларга туташ ерлардан фойдаланиш хусусияти ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ҳамда уларнинг нормал сув сатҳи чизиғидан ушбу Кодекснинг 126-моддасида назарда тутилган ўлчамларда қабул қилинади.
Суви ичимлик, хўжалик-маиший ва даволаш-соғломлаштириш мақсадларида фойдаланиладиган каналларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда жойлардаги ҳақиқий шароитлар тўлиқ ўрганилганлиги ҳисобга олинган ҳолда, сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглигининг юқори чегаралари аниқлаштирилиши мумкин. Бунда сувни муҳофаза қилиш зоналари кенглигининг пастки чегарасини камайтиришга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn130-modda. Суви ичимлик, хўжалик-маиший ва даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун фойдаланиладиган каналларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилаш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.