Сув кодекси

129-modda. Дарёлар, қуримайдиган сойлар ва бошқа табиий сув оқимлари бўйлаб соҳил бўйи минтақаси

Дарёларнинг ва бошқа қуримайдиган сойларнинг сувни муҳофаза қилиш зонаси доирасида соҳил бўйи минтақаси ажратилади. Мазкур соҳил бўйи минтақасида хўжалик фаолиятини юритиш ва ҳар қандай турдаги бинолар ва иншоотларни қуриш ишлари тақиқланади, бундан сув хўжалиги объектларини қуриш мустасно. Дарёлар ва бошқа қуримайдиган сойлар соҳил бўйи минтақасининг кенглиги ўртача кўп йиллик сув сатҳи чизиғига кўра аниқланади ҳамда дарёларда уларга туташган ерларга ва соҳиллар қияликлари тиклигига қараб ушбу Кодекснинг 126-моддасида назарда тутилган ўлчамларда белгиланади. Соҳил бўйи минтақалари ўлчамларининг энг катта миқдорлари энг емирилувчан (ювилувчан) тупроқларга тегишли. Дарёларнинг ва бошқа қуримайдиган табиий сув оқимларининг соҳил бўйи минтақаларини белгилаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда жойлардаги ҳақиқий шароитлар тўлиқ ўрганилганлиги ҳисобга олинган ҳолда, соҳиллар бўйи минтақалари кенглигининг юқори чегараси аниқлаштирилиши мумкин. Бунда соҳиллар бўйи минтақалари кенглигининг пастки чегарасини камайтиришга йўл қўйилмайди. Тоғ дарёлари ва бошқа қуримайдиган табиий сув оқимлари учун соҳил бўйи минтақасининг кенглиги ҳар бир аниқ ҳолда туташган ерлардан фойдаланиш хусусияти ва мақсадларидан, шунингдек уларнинг сув ҳолатига таъсиридан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Аҳоли пунктлари доирасида дарёлар ва бошқа қуримайдиган табиий сув оқимлари соҳил бўйи минтақаларининг ўлчамлари жойнинг ўзига хос хусусиятлари, шаҳарсозлик бош режаси ҳисобга олинган, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари, фавқулодда вазиятлар органлари, қурилиш органлари, сув хўжалиги органлари, қишлоқ хўжалиги, кадастр органлари, гидрометеорология органлари ва тегишлилиги бўйича бошқа ваколатли давлат органлари билан келишувга кўра белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.