Сув кодекси

119-modda. Алоҳида давлат аҳамиятига эга бўлган сув объектларини муҳофаза қилиш

Алоҳида давлат аҳамиятига эга бўлган сув объектларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий режими ушбу Кодексда, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади: сув объектларидаги барқарор сув оқими, экологик тизимларни сақлаш ва тиклаш учун экология ҳамда санитария мақсадларида сув чиқариб турилиши устуворлигини таъминлаш; сув объектининг экологик тизими учун техноген юклама ва сув сифати нормативларини белгилаш; сув объекти акваториясини сув ва шамол эрозиясидан, чўлланишдан, ботқоқланишдан, иккиламчи шўрланишдан, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ҳамда бошқа ифлослантирувчи моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш; антропоген аралашув ёки табиий офатлар натижасида бузилган сув фонди ерларини рекультивация қилиш; санитария-эпидемиологик ва экологик вазиятни сақлаш ҳамда яхшилашга қаратилган иқтисодий фаолиятнинг алоҳида режимини ўрнатиш; табиий ҳудудлардаги сув объектларини сақлашга қаратилган бошқа тадбирлар. Алоҳида давлат аҳамиятига эга бўлган сув объектларида ва уларга туташ ҳудудларда қуйидагилар тақиқланади: сув объекти ҳавзасининг табиий экотизимлари бузилишига, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган атроф-муҳитнинг ўзгаришига сабаб бўладиган фаолият; зарарсизлантириш ёки утилизация қилиш имкони бўлмаган радиоактив чиқиндилар ва маҳсулотларни сувни муҳофаза қилиш зоналарига олиб кириш, ушбу зоналарда сақлаш ёки кўмиш; қамишни ва бошқа ўсимликларни ўриш, уларни ёқиш, дарахтларни томири билан суғуриб олиш, балиқлар увулдириқ ташлайдиган жой сифатида аҳамиятга эга бўлган дарёлар ўзанларига ишлов бериш; мажбурий давлат экология-санитария экспертизасини ўтказмасдан, ишларни бажариш бўйича хўжалик фаолиятини амалга ошириш ва хизматлар кўрсатиш; алоҳида давлат аҳамиятига эга бўлган сув объектларининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа фаолият. Сувдан ва сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг бош ҳамда ҳавза схемаларини тузишда алоҳида давлат аҳамиятига эга бўлган сув объектларида хўжалик фаолиятини тартибга солиш режимининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади. Алоҳида давлат аҳамиятига эга бўлган сув объектларининг рўйхати ва уларда хўжалик фаолиятини тартибга солишга доир ҳуқуқий режимнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

НИМАНИ АНГLATADI Махсус давлат аҳамиятига эга сув объектларини сақлаш — бу дарёлар, кўллар ва бошқа сув манбаларини табиий ҳолатида сақлашнинг қатъий қоидалари. Бу сувларда балиқ ўстириш, ичимли сув олиш ёки табиат сақлаш учун махсус шартлар белгиланади. КИМГА TEGISHLI Бу қоидалар давлат органлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва барча шахсларга мажбур. AMALDA Мисол: Ўзбекистонда Арал денгизи махсус сув объекти ҳисобланади. Унинг атрофида сув сифатини яхшилаш, ўсимликларни ўриш ва чиқиндилар олиб кириш тақиқланади. Ҳар қандай ишлов берилиши олдин давлат экспертизасидан ўтиши керак.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.