Сув кодекси

113-modda. Дарёлар ва сойлар ўзанларини тозалаш ҳамда уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш

Дарёлар ва сойлар ўзанларини тозалаш ҳамда уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари тошқин сувларини ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиб юбориш, транспорт инфратузилмаси объектларининг ҳамда сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ишлашини таъминлаш, шунингдек сув объектларининг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида амалга оширилади. Дарёлар ва сойлар ўзанларини тозалаш ҳамда уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари, шунингдек тошқин сувлари ва сел оқимлари хавфсиз ўтказиб юборилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Дарёлар ва сойлар ўзанларини тозалаш ҳамда уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши лозим. Дарёлар ва сойлар ўзанларини тозалаш жараёнида қазиб олинган қум-шағал материалларидан, биринчи навбатда, қирғоқларни мустаҳкамлаш учун фойдаланилади. Дарёлар ва сойлар ўзанларини тозалаш жараёнида қазиб олинган ҳамда қирғоқларни мустаҳкамлаш учун фойдаланилмаган қум-шағал материаллари белгиланган тартибда реализация қилиниши (сотилиши) мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.