Сув кодекси

108-modda. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сув объектларидан фойдаланиш тартиби ва уларни муҳофаза қилиш чоралари

Давлат қўриқхоналарининг, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг ҳамда давлат биосфера резерватларининг, асосан сувда сузувчи қушлар яшайдиган жой сифатида халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқ ерларнинг ва муҳофаза этиладиган бошқа табиий ҳудудларнинг сув объектларидан уларнинг режимига мувофиқ балиқ овлаш, ов қилиш, сув ўсимликлари ва организмларини йиғиш учун фойдаланиш, шунингдек ушбу сувларнинг табиий ҳолатини бузадиган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади. Давлат қўриқхоналарининг, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг сув объектларига оқова сувларни оқизиш тақиқланади. Муҳофаза этиладиган бошқа табиий ҳудудларнинг сув объектларига оқова сувларни оқизишга, шунингдек ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга оширишга ушбу Кодексда белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда уларнинг режимига мувофиқ йўл қўйилади. Устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига эга бўлган сув объектлари ёки уларнинг айрим участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар деб эълон қилинади ва хўжалик мақсадида фойдаланишдан чиқарилади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сувларидан ва сув объектларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш режимини ўрнатиш қонунчиликда белгиланади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг сув объектларини олиб қўйишга зарур бўлган алоҳида ҳолларда қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли органлар томонидан йўл қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.