Сув кодекси

106-modda. Сув объектларидан ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун фойдаланиш шартлари

Сув объектларидан ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун фойдаланиш сувдан умумий ҳамда махсус фойдаланиш тартибида амалга оширилади. Ўрмон фондини, шунингдек ўрмон фондига кирмайдиган кўп йиллик дов-дарахтларни муҳофаза қилиш мақсадида суғориш тизимини яратиш ҳамда унинг самарали ишлаб туришини таъминлаш назарда тутилади. Сувни ва сув объектларини муҳофаза қилиш, уларни сақлаш мақсадида дарёлар, кўллар қирғоқлари, сув омборлари ва бошқа сув объектлари, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатдан муҳофаза қилиш зоналари ҳамда унинг айрим участкалари бўйлаб иҳота дарахтзорлари ташкил этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.