Ваколатли давлат органи суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан кўрсатиладиган хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни бажариш учун қуйидаги чораларни кўради:
суғурта ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш тартибини белгилайди;
суғурта ташкилотлари фаолиятидаги улар кўрсатадиган хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи тизимли камчиликларни аниқлайди, шунингдек уларнинг олдини олиш чораларини кўради;
ўз хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган суғурта ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллайди;
суғурта ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида маслаҳатлар беради ва кўмаклашади;
аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш чораларини кўради.
Ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозори тўғрисидаги ахборотни аниқлайди ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
Суғурта бозори профессионал иштирокчилари истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда ўз фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этишини текшириш учун ваколатли давлат органи ўз ходимлари суғурта бозори профессионал иштирокчилари томонидан кўрсатиладиган хизматларни сотиб олиши юзасидан назорат тадбирларини амалга оширишга ҳақли.
Назорат тадбирлари суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини олдиндан хабардор қилмасдан ўтказилади.
lex.uz’dagi asl matn«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун
64-modda. Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан кўрсатиладиган хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари
Oddiy tilda
**Нимани англадади**
Давлат органи суғурта компанияларини назорат қилади ва уларнинг хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Ўз вазифасида компанияларнинг қонун бузишларини топади, жарима қўллайди ва одамларга маслаҳат беради. Давлат органи суғурта бозори тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.
**Кимга тегишли**
Бу вазифалар Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини назорат қиладиган ваколатли давлат органига тегишли.
**Аmalда**
Агар суғурта компанияси сизга суғурта қўлимизда қўйилган шартларни бузса, давлат органи сизга ҳуқуқингизни қайтаришда кўмак беради ва компанияни жарима қўллайди. Давлат органи компанияларни сотиб олиш орқали назорат қилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.