Лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўладиган лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилиши жумласига қуйидагилар киради:
а) суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун:
лицензиат учун қонунчиликда тақиқланган бошқа фаолият турларини амалга ошириш;
суғурта полисларини қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирмаслик;
суғурта фаолиятини амалга ошириш чоғида олинган махфий ахборотни суғурта қилдирувчининг рухсатисиз ошкор қилиш, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
б) суғурта брокерлари учун:
мижоз учун манфаатли эмаслиги олдиндан маълум бўлган суғурта шартномасини тузиш ва бажариш;
суғурта бўйича воситачилик фаолиятини амалга ошириш чоғида олинган махфий ахборотни мижознинг рухсатисиз ошкор қилиш, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун
54-modda. Қўпол қоидабузарлик
(54-модда биринчи қисмининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.