«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун

31-modda. Суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида электрон шаклдаги ахборот алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари

Суғурта қилдирувчи (суғурталанган шахс, наф олувчи) томонидан суғурталовчига суғурта шартномасини тузиш, ўзгартириш, муддатидан олдин тугатиш учун, суғурта қоидаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда суғурта товонини (суғурта тўловини) олиш учун электрон шаклдаги ахборотни (суғурта шартномасини тузиш, ўзгартириш, муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги аризани, суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақидаги билдиришномани, суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаш тўғрисидаги аризани ва (ёки) бошқа ҳужжатларни) яратиш ҳамда жўнатиш суғурталовчининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтидан, шунингдек мобиль иловалардан, электрон почтадан ва ахборот алмашишнинг бошқа усулларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Суғурталовчининг расмий веб-сайтидан ушбу ахборот тизимининг оператори бўлган суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида электрон шаклдаги ахборот алмашинувини таъминлайдиган ахборот тизими сифатида фойдаланилиши мумкин. Ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатларни бажариш учун суғурталовчининг расмий веб-сайтига киришни суғурта қилдирувчи (суғурталанган шахс, наф олувчи) идентификациялаш ва аутентификациялаш тизимидан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкин. Суғуртани электрон шаклда амалга ошириш чоғида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ёхуд электрон рақамли имзосиз тақдим этилган электрон шаклдаги ахборот суғурта шартномаси, шу жумладан суғурталовчининг электрон рақамли имзоси билан имзоланган қайси суғурта шартномаси (полиси) шартларига суғурта қилдирувчи офертани (суғурта шартномаси тузиш таклифини) қабул қилиш ва суғурта мукофоти тўлаш орқали ўз розилигини берган бўлса, ўша суғурта шартномаси (полиси) шартларига мувофиқ қоғоздаги ҳужжатга тенг ҳужжат деб эътироф этилади. Ихтиёрий суғуртани амалга ошириш чоғида суғурта қилдирувчи (суғурталанган шахс, наф олувчи) ва суғурталовчи ўртасида электрон ҳужжатлардан фойдаланишга доир талаблар ҳамда электрон шаклда ахборот алмашиш тартиби суғурта қоидаларида ва (ёки) мазкур шахслар ўртасидаги бошқа келишувда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.