Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
алоҳида бўлинма — суғурталовчининг (суғурта брокерининг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиали;
суғурта — муайян воқеа (ҳодиса) юз берганда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, товонлар ва бошқа тўловлар тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир муносабатлар;
суғурта бадали — суғурта мукофотининг суғурта шартномасида назарда тутилган муддатларда, миқдорларда ва шартларда миллий валютада ёки чет эл валютасида тўланадиган бир қисми;
суғурта мукофоти — суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан суғурталовчига суғурта шартномасида шарт қилиб кўрсатилган тартибда ва муддатларда миллий валютада ёки чет эл валютасида тўланадиган суғурта учун тўлов;
суғурта суммаси — муайян сумма бўлиб, суғурталовчи суғурта товонини (суғурта тўловини) суғурта шартномаси бўйича ушбу сумма доирасида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади;
суғурта таваккалчилиги — тахмин қилинаётган воқеа бўлиб, ушбу воқеа юз берган тақдирда суғурта амалга оширилади;
суғурта тарифи — суғурта объектини ва суғурта таваккалчилигининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган, шунингдек суғурта шартларига мувофиқ суғурта суммаси бирлигидан олинадиган суғурта мукофоти ставкаси;
суғурта товони (суғурта тўлови) — суғурта шартномасида назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта қилдирувчига, суғурталанган шахсга (наф олувчига) ҳар бир суғурталанган шахс учун суғурта суммаси доирасида тўланадиган пул маблағлари суммаси;
суғурта тури — суғурта ташкилоти томонидан бир ёки бир нечта суғурта класслари доирасида ишлаб чиқилган ва тақдим этиладиган аниқ суғурта хизмати;
суғурта фаолияти — суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани ва қайта суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти;
суғурта қиймати — агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, суғурта шартномасини тузиш чоғида тарафларнинг келишуви билан аниқланадиган, суғуртага топшириладиган мол-мулкнинг қиймати;
франшиза — суғурта қилдирувчи зарарларининг бир қисми бўлиб, суғурта шартномасига мувофиқ унинг ўрни суғурталовчи томонидан қопланмайди;
қайта суғурта — суғурта шартномаси бўйича қабул қилинган суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаш таваккалчилигини бошқа суғурталовчи (қайта суғурталовчи) билан тузилган қайта суғурта шартномасига мувофиқ суғурталовчи (қайта суғурталовчи) томонидан тўлиқ ёки қисман суғурта қилиш;
қайта суғурталовчи — бошқа суғурта ташкилотидан қайта суғурта қилиш учун суғурта таваккалчиликларини қабул қиладиган суғурта ёки қайта суғурта ташкилоти;
қайта суғурта шартномаси — суғурталовчи ўзининг суғурта шартномасига доир барча мажбуриятларини ёки уларнинг бир қисмини қайта суғурталовчига қайси шартномага мувофиқ ўтказса ўша шартнома.
lex.uz’dagi asl matn«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун
3-modda. Асосий тушунчалар
(3-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.