«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун

27-modda. Ассистанснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ассистанс қуйидаги ҳуқуқларга эга: ассистанс хизматлари кўрсатилиши бўйича суғурталовчилар билан мустақил равишда шартнома тузиш; ассистанс хизматлари кўрсатилиши учун зарур бўлган барча ахборот суғурталовчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, ассистанс хизматлари кўрсатишни рад этиш; тегишли мутахассисларни ассистанс хизматлари кўрсатишда иштирок этишга белгиланган тартибда жалб қилиш. Ассистанс қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Ассистанс: суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши; суғурта қилдирувчилардан (суғурталанган шахслардан) суғурта воқеалари (суғурта ҳодисалари) тўғрисидаги хабарлар кеча-кундуз қабул қилинишини ташкил этиши ва суғурта қилдирувчиларга (суғурталанган шахсларга) суғурта шартномаси доирасида, тақдим этилган суғурта полиси асосида зарур ёрдам кўрсатиши; суғурта ҳодисаларини кўриб чиқиш ва тартибга солиш чораларини кўриши; қонунчиликда белгиланган ахборотни ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт. Ассистанснинг зиммасида қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.