«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун

23-modda. Актуар ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Актуар ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга: актуар хизматлари кўрсатиладиган суғурталовчини ва бошқа буюртмачиларни эркин танлаш; актуар хулосасини тузиш учун зарур бўлган ахборот суғурталовчи ва бошқа буюртмачилар томонидан тақдим этилмаган тақдирда, актуар хизматлари кўрсатишни рад этиш; бошқа актуар ташкилотларни ва ўзга мутахассисларни актуар хизматлари кўрсатишда иштирок этишга белгиланган тартибда жалб қилиш. Актуар ташкилот қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Актуар ташкилот: суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши; актуар хизматлари кўрсатиш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этиши; актуар хулосасида актуар ҳисоб-китобларнинг камчиликлари фактларини ва уларни бартараф этишга доир таклифларни акс эттириши; қонунчиликда белгиланган ахборотни ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши шарт. Актуар ташкилотнинг зиммасида қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.