Суғурта агенти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
суғурталовчи томонидан берилган ваколатлар доирасида суғуртанинг ҳар қандай тури, шу жумладан мажбурий суғурта турлари бўйича ҳам воситачилик фаолиятини амалга ошириш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно
суғуртага қабул қилинаётган суғурта таваккалчилигини баҳолашда, суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлашда ва суғурта қилдирувчининг суғурта мукофотини тўлиқ ҳажмда ҳамда суғурта шартномасида белгиланган муддатларда тўлашида зарур кўмак кўрсатиш;
лицензиянинг мавжудлиги, устав фондининг, суғурта захираларининг ҳамда қабул қилинган мажбуриятларнинг миқдорлари тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилигига ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар ҳақида суғурталовчидан маълумотлар олиш;
суғурта шартномаси (суғурта полиси) тузиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш;
суғурта қилдирувчидан қабул қилиб олинаётган таваккалчиликлар тўғрисида суғурталовчига тўлиқроқ ахборот бериш мақсадида ҳамма учун очиқ бўлган манбалардан таваккалчилик ва суғурта қилдирувчи ҳақида суғурта қилдирувчининг шахсий ҳаётига аралашмаган ҳолда маълумотлар тўплаш.
Суғурта агенти қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Суғурта агенти:
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
суғурта шартномасини тузиш ва суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаш чоғида ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга кўмаклашиши;
суғурта тарифлари, суғурталовчилар томонидан таклиф этилаётган суғурта шартлари ҳақида, лицензиянинг мавжудлиги, устав фондининг, суғурта захираларининг ҳамда қабул қилинган мажбуриятларнинг миқдорлари тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар ҳақида ахборотга эга бўлиши;
суғурта шартномасини расмийлаштириш чоғида суғурта қилдирувчи тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиши, унга суғурта таваккалчилигини пасайтиришга ва суғурта ҳодисаси юз бериши эҳтимолини камайтиришга қаратилган аниқ тадбирларни амалга оширишни таклиф этиши;
суғурта қилдирувчиларнинг сўровига кўра уларни суғуртанинг амалдаги шартлари тўғрисида хабардор қилиши;
суғурта шартномаларини белгиланган тартибда тузиши ва янги муддатга ўз вақтида қайта расмийлаштириши;
тузилган суғурта шартномалари ва олинган суғурта мукофотлари суммалари ҳисобини белгиланган шаклда юритиши;
суғурта ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаши;
мижознинг тижорат сирини ёки бошқа сирини ташкил этадиган маълумотларнинг махфийлигини сақлаши;
суғурта шартномасининг амал қилиш муддати ичида таваккалчилик шартлари жиддий равишда ўзгарганлигига тааллуқли ахборот суғурталовчи томонидан ўз вақтида олинишини, шунингдек суғурта эътирозлари юзага келганда ҳамда уларни тартибга солиш жараёнида суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасида ахборотнинг ўз вақтида алмашинишини таъминлаши;
тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда, суғурталовчининг топшириғига кўра ва унинг ҳисобидан суғурта товони (суғурта тўлови) тўланишини ташкил этиши шарт.
Суғурта агентининг зиммасида қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун
19-modda. Суғурта агентининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(19-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.