«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун

17-modda. Суғурта ҳамда қайта суғурта брокерларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

(17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ 1154-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)

Суғурта ва қайта суғурта брокерлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: суғуртанинг (қайта суғуртанинг) ҳар қандай тури бўйича воситачилик фаолиятини ваколатлари доирасида амалга ошириш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно; суғурта (қайта суғурта) шартномаси тузилган тақдирда, суғурталовчини танлаш; суғурталовчидан лицензиянинг мавжудлиги, устав фондининг, суғурта захираларининг ҳамда қабул қилинган мажбуриятларнинг миқдорлари тўғрисида, шунингдек суғурталовчининг тўловга қобилиятлилиги ва молиявий барқарорлигига доир бошқа кўрсаткичлар ҳақида маълумотлар олиш; эксперт ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш. Суғурта ва қайта суғурта брокерлари қонунчиликка ҳамда ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Суғурта ва қайта суғурта брокерлари: суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши; суғурта (қайта суғурта) шартномасини тузиш ва бажариш бўйича тўлиқ, ишончли ҳамда холисона ахборотни мижозларнинг сўровларига кўра тақдим этиши; мижознинг тижорат сирини ва бошқа сирини ташкил этадиган маълумотларни ошкор қилмаслиги; қонунчиликда белгиланган ахборотни ваколатли давлат органининг талабига кўра тақдим этиши; фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) жойлашган ери ўзгарган тақдирда, бу ҳақда ваколатли давлат органини ҳамда суғурталовчиларни хабардор қилиши; қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши, молиявий, статистика, солиқ ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни тузиши шарт. Суғурта ва қайта суғурта брокерларининг зиммасида қонунчиликка ҳамда ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.