Судларнинг фаолиятини молиялаштириш, уларнинг биноларини қўриқлаш ва сақлаб туриш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда одил судловни тўлиқ ва мустақил равишда амалга ошириш имкониятини таъминлаши керак. Ажратиладиган маблағлар миқдори Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун билан тасдиқланади.
Ажратилган маблағларни тақсимлаш:
Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, туманлараро, туман, шаҳар судлари ва ҳарбий судлар учун — Департамент томонидан;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди учун — Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан амалга оширилади.
Ҳар бир суд алоҳида бино, қўриқлаш ва автотранспорт билан таъминланади.
lex.uz’dagi asl matn«Sudlar to'g'risida»gi qonun
90-modda. Судларни молиялаштириш
(90-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 июндаги ЎРҚ-1067-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2025 й., 03/25/1067/0498-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.