«Sudlar to'g'risida»gi qonun

79-modda. Судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш

(79-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 июндаги ЎРҚ-1067-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2025 й., 03/25/1067/0498-сон)

Судьянинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тугатилади: 1) у судьянинг қасамёдини бузган тақдирда; 2) у ёзма ариза берган тақдирда; 3) тегишли судьялар малака ҳайъати томонидан огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин у судьялик лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттираверган тақдирда; 4) у суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган тақдирда; 5) у Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиққан ёки уни йўқотган тақдирда; 6) унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда; 7) у вафот этганда ёки суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинган тақдирда; 8) соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра у узоқ вақт мобайнида судьялик вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган тақдирда; 9) суд раисининг ваколат муддати тугаши муносабати билан, агар у бошқа судьялик лавозимига ўтишга розилик бермаса; 10) судья томонидан тегишли судьялар малака ҳайъатининг қарори билан судьяга ваколатларини тугатиш тарзидаги интизомий жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлган, ушбу Қонун 74-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар содир этилганда. Ушбу моддада назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда: Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан; вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ва раис ўринбосарининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьясининг, туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий судлар раисининг ва судьясининг ваколатлари — тегишли судьялар малака ҳайъати хулосасига кўра Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан; Қорақалпоғистон Республикаси суди, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, туманлараро, туман, шаҳар судлари судьясининг ваколатлари — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг хулосаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси киритган тақдимномага биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан муддатидан илгари тугатилади. Судьянинг ваколатларини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 3, 8 ва 10-бандларида назарда тутилган ҳолларда тегишли судьялар малака ҳайъати қарори асосида муддатидан илгари тугатишга йўл қўйилади. Судья тегишли судьялар малака ҳайъати қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли. Суднинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши судьяни лавозимидан озод этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Халқ маслаҳатчиларининг ваколатлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича муддатидан илгари тугатилади, бундан ушбу модда биринчи қисмининг 1, 3, 9 ва 10-бандларида кўрсатиб ўтилган асослар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.