«Судлар тўғрисида»ги қонун

68-modda. Судьялик лавозимига сайланадиган, тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар

Ушбу Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, юридик ихтисослик бўйича камида ўн беш йиллик иш стажига, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида етти йиллик иш стажига эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси бўлиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, юридик ихтисослик бўйича камида ўн йиллик иш стажига, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган шахс Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси бўлиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 67-моддаси талабларига жавоб берадиган, ўттиз беш ёшга тўлган ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган шахс туманлараро, туман, шаҳар судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин. Илк бор судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. Ўқиш даврида улар асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади, бироқ ўқишнинг бутун даврида иш жойи (лавозими) сақланади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМИГА ТАЛАБЛАР Нимани ангlatadi Судья бўлиш учун қонун белгилаган шартлар. Одамнинг ёши, таълими, ишда ўтган вақти ва судья сифатида ишлаган муддати мухим. Ҳар бир суд даражаси учун ўз талаблари бор. Кимга тегишли Ўзбекистон Республикасида судья лавозимига сайланадиган ёки тайинланадиган барча шахсларга. Аmalда Ёш адвокат юридик ишда 7 йил ишлаган. Ҳозир туман судьяси бўлмоқчи. Унинг ёши 35 ёшдан кўп ва юридик таълими бор бўлса, номзод сифатида қабул қилинади. Аммо биринчи бор судья бўлмоқчи бўлса, Судьялар олий мактабида ўқиши керак.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.