Туманлараро маъмурий суд раиси:
суд мажлисларида раислик қилади;
жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;
судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради;
суд аппарати ишига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади.
Туманлараро маъмурий суд раиси қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Туманлараро маъмурий суд раиси йўқлигида унинг ваколатларини раис ўринбосари бажаради, у йўқлигида эса суд раисининг ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоят, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси томонидан тегишли суд судьяларидан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Sudlar to'g'risida»gi qonun
56-modda. Туманлараро маъмурий суд раиси
(56-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.