«Sudlar to'g'risida»gi qonun

39-modda. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судининг, туманлараро иқтисодий суднинг таркиби

(39-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди раис ва судьялардан иборат бўлади. Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди раис, судьялар, тергов судьялари ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади. Туманлараро иқтисодий суд раис ва судьялардан иборат бўлади. Таркиби олти судьядан ортиқ туманлараро, туман, шаҳар судида суд раисининг ўринбосари лавозими жорий этилади. Бир таркибли туманлараро, туман, шаҳар суди суд раисидан иборат бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.