Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раиси:
суд фаолиятига ташкилий раҳбарликни амалга оширади;
суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади;
суд раёсатининг қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этади;
суд мажлисларида раислик қилади;
қуйи турувчи судларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади;
судьяларнинг, суд аппарати ходимларининг ҳамда халқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш бўйича ишларини ташкил этади;
суд амалиётини умумлаштириш, суд амалиёти обзорларини тайёрлаш ва суд статистикасини юритиш ишини ташкил этади;
жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;
судьялар малака ҳайъати қарорлари, хулосалари устидан Судьялар олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади;
судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради;
суд аппарати ишларига раҳбарлик қилади, суд ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раиси қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раиси йўқлигида унинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тегишли суд раисининг ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклатилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Sudlar to'g'risida»gi qonun
37-modda. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раиси
(37-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.