Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди:
ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи, апелляция ёки кассация ва тафтиш инстанцияси суди сифатида кўради;
туманлараро, туман, шаҳар судларининг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
суд амалиёти ва суд статистикасини умумлаштиради, уларнинг тизимли таҳлилини амалга оширади;
суд амалиёти обзорларини тайёрлайди;
судьялар ва суд аппарати ходимлари малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn33-modda. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судининг ваколатлари
(33-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.