«Sudlar to'g'risida»gi qonun

25-modda. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан ўз ваколатларига киритилган масалаларни кўриб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми кўриб чиқиши учун масалалар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан киритилади. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Бош прокурори қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан тушунтиришлар берилиши ҳақида таклифлар киритишга ҳақли. Масалани кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ёки бунинг учун ваколат берилган бошқа шахснинг маърузасини эшитишдан бошланади. Масаланинг муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисига таклиф қилинган шахслар иштирок этиши мумкин. Қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари судлар, ушбу тушунтириш берилган қонунчиликни қўллаётган давлат органлари ва бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.