«Sudlar to'g'risida»gi qonun

22-modda. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми Пленум аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми: суд амалиётини умумлаштириш материалларини кўриб чиқади ва қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради; қонунчилик ташаббуси тартибида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади; Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари нормаларига расмий шарҳ бериш масалалари юзасидан мурожаат киритиш, шунингдек муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисидаги судлар ташаббуси билан киритилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат киритиш ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқади; Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди; Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг таркибини, судлов ҳайъатларининг таркибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг котибини тасдиқлайди; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг иши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек судлов ҳайъатлари фаолияти ҳақидаги маърузаларни эшитади; Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари раисларининг қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлари бажарилиши ҳақидаги маърузаларини эшитади; Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати раҳбарини тасдиқлайди ва унинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади; Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот органининг таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати регламентларини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.