«Sudlar to'g'risida»gi qonun

2-modda. Суд тизими

(2-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)

Ўзбекистон Республикасида суд тизими: Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди; Ўзбекистон Республикаси Олий суди; ҳарбий судлар; Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари; Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари; фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари; жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари; туманлараро иқтисодий судлар; туманлараро маъмурий судлардан иборатдир. Ўзбекистон Республикасида ишларнинг тоифаларига кўра судларнинг ихтисослашуви амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда ташкил этиладиган ихтисослашган суд мазкур Қонунда белгиланган суд тизимига кирмайди ҳамда унинг фаолияти ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади. Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.