Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди:
ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация ва тафтиш инстанцияси суди сифатида, шунингдек янги очилган ҳолатлар бўйича кўриб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумида суд амалиётининг долзарб масалаларини кўриб чиқади ва қонунчиликнинг қўлланилиши юзасидан тушунтиришлар беради;
ҳарбий судларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, туманлараро, туман, шаҳар судларининг ташкилий фаолиятини ўрганади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари судлар томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
суд амалиёти ва суд статистикасининг тизимли таҳлилини амалга оширади;
судьяларнинг ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Sudlar to'g'risida»gi qonun
18-modda. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ваколатлари
(18-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 августдаги ЎРҚ-943-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.