Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини;
соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фанини ривожлантириш дастурлари тасдиқланиши ва маблағ билан таъминланишини;
соғлиқни сақлаш давлат тизимини бошқаришни;
санитария-эпидемиология хотиржамлигини таъминлаш устидан назоратни;
фавқулодда вазиятларда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза этиш чора-тадбирлари кўрилишини, фуқароларни фавқулодда вазият зонасидаги аҳвол ва кўрилаётган чора-тадбирлардан хабардор қилишни;
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида статистика ҳисоби ва ҳисоботнинг ягона тизими ўрнатилишини;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий суғуртасининг таянч дастурларини тасдиқлашни;
фуқароларнинг айрим гуруҳларига тиббий ёрдам кўрсатишда ва уларни дори воситалари билан таъминлашда имтиёзлар белгилашни;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни ва назорат қилиб туришни;
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун
4-modda. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари
(4-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.