Фуқаронинг ўз касалига доир маълумотларни билган ҳолда ўз ихтиёри билан розилик бериши тиббий аралашувнинг дастлабки зарур шартидир.
Фуқаронинг аҳволи ўз хоҳиш-иродасини изҳор этишга имкон бермайдиган, тиббий аралашувни эса кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда фуқаронинг манфаатини кўзлаб тиббий аралашувни амалга ошириш масаласини консилиум ҳал қилади, башарти консилиумга йиғилишнинг иложи бўлмаган тақдирда эса, кейинчалик даволаш-профилактика муассасасининг мансабдор шахсларини хабардор қилиш шарти билан бевосита даволовчи (навбатчи) шифокор ҳал этади.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсларга ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга нисбатан тиббий аралашувга уларнинг қонуний вакиллари розилик беради. Ота-она ёки бошқа қонуний вакиллар йўқлигида тиббий аралашув тўғрисидаги қарорни консилиум қабул қилади, башарти консилиумга йиғилишнинг иложи бўлмаган тақдирда эса, кейинчалик даволаш-профилактика муассасасининг мансабдор шахслари ва беморнинг қонуний вакилларини хабардор қилиш шарти билан бевосита даволовчи (навбатчи) шифокор қабул қилади.
lex.uz’dagi asl matn«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун
26-modda. Тиббий аралашувга розилик бериш
(26-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Oddiy tilda
ТИББИЙ АРАЛАШУВГА РОЗИЛИК БЕРИШ
Нимани ангlatadi
Беморнинг ўзи ёки унинг қонуний вакили касалликни ва даволашни тўғри тушунган ҳолда, тиббий ишчиларга даволаш ишини бошлашга рухсат бериши керак. Бу - беморнинг ҳуқуқи ва доктор ҳам ўз ишини қонуний асосда бошлаши учун зарур шарт.
Кимга тегишли
Барча фуқаролар, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлмаган болалар ва ақли-психик касалликка чалинган одамлар.
Амалда
Беморнинг ҳолати оғир бўлиб, ўзи сўзлай олмаса ва даволашни кечиктириб бўлмаса, доктор консилиум ёки бевосита даволовчи шифокор беморнинг манфаатини кўзлаб даволашни бошлаши мумкин. Болага даволаш учун ота-онасидан рухсат олиш керак.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.