Давлат вояга етмаганларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқларини уларнинг жисмоний, маънавий ривожланиши учун, касалликларнинг олдини олиш учун энг қулай шароит яратиш, шунингдек мактабгача таълим ташкилотларида, мактабларда ва бошқа муассасаларда тиббий хизматни йўлга қўйиш орқали таъминлайди.
Вояга етмаганлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда диспансер назоратида бўлиш ҳамда болалар ва ўсмирларнинг даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш;
санитария-гигиена таълими олиш, ўқиш ҳамда ўзларининг физиологик хусусиятлари ва соғлиғига мос шароитларда меҳнат қилиш;
касбга яроқлилигини аниқлаш чоғида бюджет маблағлари ҳисобидан бепул тиббий маслаҳатлар олиш;
соғлиқлари тўғрисида ўзлари учун қулай тарзда зарур ахборот олиш.
Ўн тўрт ёшдан ошган вояга етмаганлар маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бор вояга етмаганлар ота-оналарининг ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг аризасига кўра бюджет маблағлари, хайрия жамғармалари ва бошқа фондларнинг маблағлари, шунингдек ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимоя тизими муассасаларида яшашлари мумкин.
Ота-оналар ёки бошқа шахсларнинг ўз тарбиясидаги вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузишлари, уларни тарбиялашдан бўйин товлашлари, вояга етмаганлар билан уларнинг соғлиғига зарар етказадиган даражада шафқатсиз муносабатда бўлишлари қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
lex.uz’dagi asl matn«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун
19-modda. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.