Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, юқумли ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган ишлаб чиқаришлар ҳамда айрим касбларнинг ходимлари ишга кириш вақтида дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ҳамда кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтадилар.
Соғлиғининг ҳолатига кўра фуқаро айрим турдаги касб-кор ҳамда юқори даражали хавф манбаи бўлган фаолият билан шуғулланишга вақтинча ёки доимий лаёқатсиз деб топилиши мумкин. Бундай қарор тиббиёт нуқтаи назаридан шуғулланиш номақбул деб топилган фаолиятлар рўйхатига мувофиқ ҳолда тиббий комиссиялар чиқарган хулоса асосида қабул қилинади ва унинг устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Тиббиёт нуқтаи назаридан шуғулланиш номақбул деб топилган айрим турдаги касб-кор ва юқори даражада хавфли манба билан боғлиқ фаолиятлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда белгиланади ҳамда беш йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади.
Иш берувчилар ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
lex.uz’dagi asl matn«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонун
17-modda. Айрим турдаги касб-кор билан шуғулланувчи фуқароларнинг соғлиғини сақлаш
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.