Soliq kodeksi

88-modda. Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатлари

(88-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 03/23/891/0989-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади. Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин уч йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан уч йилни ташкил этади. Ушбу Кодекс 84-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда даъво қилиш муддати солиқ тўғрисидаги қонунчиликка кўра солиқ тўловчи томонидан солиқ ставкаси, тўланадиган солиқ миқдори, солиқ имтиёзи ёки солиқ чегирмаси қўлланилиши ва (ёки) солиқни тўлаш муддати ўзгариши билан боғлиқ шартларнинг амал қилиш муддатига узайтирилади. Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатининг ўтиши фуқаролик қонунчилигига мувофиқ тўхтатиб турилади, узилади ва қайта тикланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.