Солиқ тўловчининг ҳар бир солиқ тури ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китобларни ва солиқ декларацияларини, шунингдек ҳисоб-китобларга ҳамда солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчиларнинг ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлари солиқ ҳисоботидир.
Солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган шаклларда тузилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ органларига шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф этиладиган солиқлар бўйича тақдим этилади.
Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг зиммасига юкланади.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботлари солиқ органларининг ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳамда солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан шахсий кабинетдаги интерактив хизматга киритилган маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан электрон шаклда шакллантирилади.
Солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисобот маълумотлари солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисоб ҳужжатларидан фарқ қилганда, солиқ тўловчи (солиқ агенти) мазкур ҳисоботга беш кун ичида, бироқ тегишли ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тузатиш киритади ва уни тақдим этади.
Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботига ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган муддатда тузатишлар киритилмаганлиги солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисоботга рози эканлигини билдиради ва солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳолда тақдим этилган деб ҳисобланади.
Солиқ органлари томонидан шакллантириладиган ҳисоботни тузиш, унга тузатиш киритиш ва уни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
81-modda. Солиқ ҳисоботини шакллантириш ва тузиш
(81-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.