Soliq kodeksi

61-modda. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи

(61-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Солиқ тўловчиларнинг хўжалик фаолияти бўйича жами молиявий натижасини ҳисобга олган ҳолда фойда солиғини (бундан буён матнда солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғи деб юритилади) ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мақсадида, ушбу Кодексда назарда тутилган тартиб ҳамда шартларда тегишли шартнома асосидаги ихтиёрий бирлашмаси солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи деб эътироф этилади. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисида тузилган амалдаги шартноманинг тарафи бўлган ва ушбу Кодексда бундай гуруҳ иштирокчилари учун назарда тутилган барча шартларни қаноатлантирадиган юридик шахс солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси деб эътироф этилади. Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ зиммасига солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мажбурияти юклатилган иштирокчи солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси деб эътироф этилади. Кўрсатилган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашга оид ҳуқуқий муносабатларда, фойда солиғини тўловчилар каби, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчиси шундай ҳуқуқларни амалга оширади ва мажбуриятларни зиммасига олади. Ушбу Кодексга ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигига мувофиқ тузилган солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳи масъул иштирокчисининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатдир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.