Ушбу Кодекс мақсадида шартнома бўйича мол-мулкни (молиявий ижара объектини) ўн икки ойдан кўп муддатга эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш чоғида юзага келадиган ижара муносабатлари молиявий ижара деб эътироф этилади. Молиявий ижара шартномаси қуйидаги талаблардан ҳеч бўлмаганда биттасига жавоб бериши керак:
1) молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарачининг мулкига ўтказилса;
2) молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат қилиш муддатининг 80 фоизидан ошса ёки молиявий ижара объектининг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг камида 20 фоизини ташкил этса;
3) молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарачи молиявий ижара объектини молиявий ижара шартномасида белгиланадиган қатъий нарх бўйича ҳақини тўлаб олиш ҳуқуқига эга бўлса;
3¹) исломий молия фаолияти доирасида банклар ва микромолия ташкилотлари билан исломий молия стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ижара (исломий ижара) шартномасининг муддати тугагач, ижарачи молиявий ижара объектини мулк ҳуқуқини ўтказиш бўйича алоҳида шартнома ва унда белгиланадиган шартлар асосида қабул қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлса;
4) молиявий ижара шартномасининг амал қилиш даврида ижара тўловларининг жорий дисконтланган қиймати объектнинг уни молиявий ижарага топшириш пайтидаги жорий қийматининг 90 фоизидан ошса. Жорий дисконтланган қиймат бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланади.
Ушбу Кодекс мақсадида молиявий ижаранинг алоҳида тури лизинг деб эътироф этилиб, бунда бир тараф (лизинг берувчи) бошқа тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига кўра учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномаси бўйича шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) олади ҳамда уни ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган шартнома бўйича эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига ҳақ эвазига беради.
Ушбу Кодекс мақсади учун молиявий ижара (лизинг) шартномасининг тарафи бўлган ижарачига (лизинг олувчига) молиявий ижара (лизинг) предметининг харидори сифатида қаралади.
Солиқ солиш мақсадида исломий молия фаолияти доирасида банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молия стандартларига мувофиқ тузилган молиявий ижара (исломий ижара) шартномаларига ҳам молиявий ижара ва лизинг шартномалари сифатида қаралади ҳамда уларга нисбатан ушбу Кодекс қоидалари қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
54-modda. Молиявий ижара ва лизинг
(54-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан 3¹-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.