Soliq kodeksi

476-modda. Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга ошириладиган фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари

(476-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)

Чет эллик инвестор, бундан маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, маҳсулот тақсимотига оид битимнинг амал қилиш муддати мобайнида ушбу Кодекснинг 17-моддасида назарда тутилган солиқларни тўлайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган солиқлар, агар маҳсулот тақсимотига оид битимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади. Чет эллик инвесторга солиқ солиш қуйидаги ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади: 1) фойда солиғи маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажариш чоғида олинган даромад бўйича ва фаолиятнинг бошқа турлари бўйича олинган даромад бўйича алоҳида-алоҳида тўланади. Битим шартларига биноан чет эллик инвесторга тегишли бўлган, чегирмалар қилинмаган ҳолда фойдага қолган маҳсулотнинг қиймати маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажариш чоғида олинган даромадлар бўйича фойда солиғи солиш объектидир; 2) минерал хом ашёни кавлаб олиш ҳажмига ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбатан фоизли нисбатда маҳсулот тақсимотига оид битим шартларига мувофиқ белгиланадиган ва пул шаклида ёки кавлаб олинган минерал хом ашёнинг бир қисми тарзида тўланадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ. Агар юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмаси инвестор сифатида иш юритаётган бўлса, бундай бирлашманинг иштирокчиларидан бири ёки маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажарувчи оператор солиқ мажбуриятларини бажарувчи бўлади. Бунда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олган инвестор бир ойлик муддатда солиқ органини мазкур бирлашмадан солиқ мажбуриятини бажарувчи бўлиб иш юритадиган иштирокчи тўғрисида хабардор этиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.