Soliq kodeksi

467-modda. Солиқ ставкалари

(467-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади: Т/рСолиқ тўловчиларСолиқ ставкалари, фоизларда1.Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар, бундан 2 — 5-бандларда назарда тутилганлар мустасно42.Чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчилар2.1.жойлашган жойига қараб:аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда4бошқа аҳоли пунктларида2бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда12.2.жойлашган жойидан қатъи назар, тамаки маҳсулотларини реализация қилишдан товар айланмаси бўйича43.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олувчи, сараловчи, сақловчи ва қадоқловчи тайёрлов ташкилотларитовар айланмасининг 4 ёки ялпи даромаднинг 254.Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон Чернобилчилари» ассоциацияси бўлган, умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941 — 1945 йиллардаги меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941 — 1945 йиллардаги меҳнат фронти ветеранларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган солиқ тўловчилар05.Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар1 Ушбу модда иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларининг қоидалари 2026 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб топилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.