Soliq kodeksi

456-modda. Солиқ тўловчилар

(456-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 майдаги ЎРҚ-1063-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2025 й., 03/25/1063/0445-сон)

Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки улардан фойдаланувчилар ушбу воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади. Юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорти воситалари ва тиркамаларининг эгалари ушбу воситаларнинг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш корхоналари ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бошланганлиги ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади. Пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар пиво ва пиво ичимликлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади. Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида ваколатли давлат органи хабардор қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномага эга бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.