Солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ органлари солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар учун солиқ суммасини аниқлайди:
деҳқон хўжаликлари учун;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун;
тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун;
1 октябрга қадар қишлоқ хўжалиги корхоналари учун — қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун улар томонидан аввалги солиқ даврида фойдаланилган сув ҳажмининг 70 фоизи миқдорида. Аввалги солиқ даврида қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан фойдаланилган сувнинг ҳажми тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ суммаси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув истеъмоли нормативлари бўйича аниқланади.
Солиқ ҳисоботи сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойи бўйича солиқ органларига қуйидагилар томонидан йилда бир марта тақдим этилади:
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно — ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан — жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай.
Қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари «Suv hisobi» ахборот тизимининг ва сув ресурслари ҳисобини юритувчи ваколатли органларнинг маълумотлари асосида солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантирилади.
Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон хўжаликларига, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга имзо қўйдириб ёки, мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда, солиқ тўловчининг номига расмийлаштирилган уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобиль иловасига СМС-хабарнома тарзида, шунингдек тўлов хабарномаси олинганлиги фактини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
447-modda. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
(447-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 июндаги ЎРҚ-1071-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2025 й., 03/25/1071/0545-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 27 сентябрь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.