Soliq kodeksi

445-modda. Солиқ ставкалари

(445-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ ўлчамда, қуйидаги миқдорларда белгиланади: Т/рСолиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари1 куб метр учун солиқ ставкаси (сўмда)ер усти сув ресурслари манбалариер ости сув ресурслари манбалари1.Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2-бандда кўрсатилганлар мустасно), шу жумладан саноат корхоналари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар7499102.Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари1181443.Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ерларига эга бўлган жисмоний шахслар1071074.Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми16 05016 0505.Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми40 66040 660 Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган солиқ ставкасига нисбатан: сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганда ҳамда суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда — 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади; сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганда ёки суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда — 0,7 камайтирувчи коэффициент қўлланилади; балиқчилик учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда — 0,7 камайтирувчи коэффициент қўлланилади; сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинмаганда ҳамда суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланмаганда — 1,1 оширувчи коэффициент қўлланилади, бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари: солиқ ставкасига нисбатан 0,7 гача камайтирувчи ёки 1,5 гача оширувчи коэффициентларни белгилашга (бундан ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандлари, шунингдек рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчилар мустасно); юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, лазерли текислаш лозим бўлган суғориладиган ерлари лазерли текисланмаган тақдирда, ушбу ерлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича солиқ ставкаларига нисбатан 1,2 гача оширувчи коэффициент қўллашга ҳақли. Сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади. Сув ресурсларидан рухсат берувчи ҳужжатларсиз фойдаланилганда, шунингдек автотранспорт воситаларини ювишни амалга оширувчи корхоналар томонидан ер усти манбаларидан олинган сувдан фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади. Ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади. Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.