Солиқни ҳисоблаб чиқариш ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида, жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича эса қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини аниқловчи органнинг маълумотларига асосан, ушбу Кодекс 435-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Солиқ органлари ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномасини жисмоний шахсларга имзо қўйдириб ёки мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда, солиқ тўловчининг номига расмийлаштирилган уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобиль иловасига СМС-хабарнома тарзида, шунингдек тўлов хабарномаси олинганлиги фактини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда топширади.
Йил мобайнида ер участкаси майдони ўзгарганда ва имтиёзларга бўлган ҳуқуқ юзага келганда (тугатилганда) солиқ органлари мазкур ўзгаришлардан кейин бир ой ичида солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиши ҳамда солиқ тўловчига солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган янги ёки қўшимча тўлов хабарномасини тақдим этиши керак.
Кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектлари билан банд бўлган ер участкалари бўйича солиқ турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектининг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
439-modda. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
(439-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 03/23/891/0989-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.