Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун, шунингдек жисмоний шахсларга берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари мустасно):
Республика ҳудудлари1 кв. м учун базавий солиқ ставкаси (сўмда)Тошкент шаҳри:1 зона2 зона3 зона4 зона5 зона1 8561 5741 2901 014725Қорақалпоғистон Республикаси377Андижон вилояти463Бухоро вилояти377Жиззах вилояти377Қашқадарё вилояти377Навоий вилояти377Наманган вилояти463Самарқанд вилояти463Сурхондарё вилояти353Сирдарё вилояти297Тошкент вилояти392Фарғона вилояти392Хоразм вилояти377
Солиқ ставкаларини аниқ миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;
туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига Тошкент шаҳри учун эса — ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади.
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган ставкага нисбатан 0,5 дан 1,2 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар қўллашга ҳақли.
Иссиқхона хўжаликлари эгаллаган ерлар учун солиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга нисбатан белгиланган ставкаларда тўланади. Бунда мазкур ер участкаларининг норматив қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади. Бунда қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашганда ёки яхшиланганда (балл бонитети пасайганда ёки ошганда) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган деҳқон хўжаликларига ва жисмоний шахсларга нисбатан ушбу Кодекс 429-моддасининг ўн учинчи ва ўн тўртинчи қисмларида назарда тутилган тартиб татбиқ этилади.
Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкалари учун солиқ жисмоний шахслардан юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича ундирилади ҳамда ушбу Кодекснинг 436-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Жисмоний шахс ёки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, солиқ жисмоний шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўланади.
Якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш амалга оширилмаган тақдирда солиқ уч баравар миқдорда тўланади.
Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади.
Жисмоний шахсларга якка тартибдаги турар жой қуриш ва ободонлаштиришга берилган томорқа ер участкаларига якка тартибдаги уй-жой қуришга берилган ер участкалари учун белгиланган ставка қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
437-modda. Солиқ ставкалари
(437-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-1128-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 03/26/1128/0349-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 июль)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.