Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчи деб юритилади) деб эътироф этилади.
Туман (шаҳар) ҳокими, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари билан тузилган ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказадиган органларда рўйхатдан ўтказилган ер участкасининг ижара шартномаси асосида берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган жисмоний шахсларга нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилади.
Уй-жой, яшаш учун мўлжалланмаган иморатлар ва иншоотлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини инобатга олган ҳолда меросхўрлардан ундирилади.
lex.uz’dagi asl matnSoliq kodeksi
433-modda. Солиқ тўловчилар
(433-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.