Soliq kodeksi

43-modda. Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган даромадлар

Солиқ тўловчининг даромадлари Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлар ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар жумласига киритилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий фаолиятдан олинган даромадлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси, ҳуқуқ лаёқати ва (ёки) унинг давлат органлари ва иқтисодий муносабатларнинг бошқа субъектлари билан иқтисодий муносабатларга бевосита боғлиқ бўлган бошқа даромадлар Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлар жумласига киради. Агар ушбу Кодекснинг қоидалари даромадларни Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларга ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларга қатъий киритиш имкониятини бермаса, даромадни у ёки бу манбага киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади. Мазкур даромадларнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларга киритиш мумкин бўлган улуши ва Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларга киритиш мумкин бўлган улуши айни шундай тартибда аниқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.