Soliq kodeksi

414-modda. Солиқ имтиёзлари

(414-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1104-сонли Қонунига асосан 4-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1104/1213-сон)

Солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ базаси қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади: 1) маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари мустасно), жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг; 2) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкнинг; 3) янги нефть ва газ қудуқларининг — улар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб икки йил муддатга; 4) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган юқори технологияли ишлаб чиқаришга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жорий этган солиқ тўловчилар объектларининг юқори технологияли ишлаб чиқариш ускуналари эгаллаган қисми бўйича — ушбу ускуналар фойдаланишга қабул қилинган санадан эътиборан уч йил муддатга. Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган янги нефть ва газ қудуқларига нисбатан солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил давомида белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси қўлланилади. Қуйидагилар солиқдан озод қилинади: 1) ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва ходимларининг умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар; 2) умумий қуввати қуйидагича бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари: 100 кВтгача бўлган — қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан уч йил муддатга, қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини тўплаш тизими билан қуёш панеллари ўрнатилганда эса — ушбу панеллар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил муддатга; 100 кВт ва ундан ортиқ бўлган — улар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан ўн йил муддатга; 3) қишлоқ жойларда жойлашган (бундан шаҳарлар ва туманларнинг марказлари мустасно) антенна-мачта металл конструкциялари, шу жумладан уларга ўрнатилган ҳамда уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар; Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари бўйича (бундан республика шаҳарларида, шунингдек Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар мустасно) солиқ тўловчилар ҳисобланган солиқ суммасини уч қаватли бинога нисбатан — 0,9, тўрт қаватли бинога — 0,8, беш қаватли бинога — 0,7, олти қаватли бинога — 0,6, етти ва ундан юқори қаватли бинога — 0,5 пасайтирувчи коэффициент қўлланилган ҳолда, ушбу бинолар фойдаланишга топширилган ойдан эътиборан уч йилдан кўп бўлмаган муддатда тўлайди. Бунда ушбу қисмда белгиланган пасайтирувчи коэффициент: маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ёрдамчи хоналарни, хусусан, офис учун ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни реализация қилиш учун хоналарни, тегишли касбни эгаллаш учун ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш хоналарини ҳисобга олган ҳолда, агар уларнинг майдони янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биноси умумий майдонининг 20 фоизидан ошмаса; агар бинодан бир нечта хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқариш мақсадларида биргаликда фойдаланаётган бўлса, бинонинг ҳар бир мулкдори томонидан қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.