Soliq kodeksi

403-modda. Солиқ солиш объекти

(403-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объектидир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари ҳам солиқ солиш объектидир. Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ва (ёки) якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш солиқ солиш объектидир. Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди: иш берувчининг ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш тарзидаги, ушбу Кодекс 369-моддаси иккинчи қисмининг 10-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча харажатлари; пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар; «Маҳалла сервис» компанияларининг маҳаллаларни обод қилиш билан боғлиқ ишларни бажараётган ҳамда маҳаллалар аҳолисига қонунчиликда белгиланган айрим турдаги ижтимоий аҳамиятли пулли хизматлар кўрсатаётган ходимларига меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлари.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.